Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ишонтириш учун қайтишди. Қурайш эса уларни Муҳаммад с.а.в.га ён босишда айблади ва уларнинг гапларига ишонмади. Кейин Микраз ибн Ҳафс бошчилигида бошқа элчиларни юборди. Булар ҳам аввалгилардек бўлишди. Кейин Муҳаммад с.а.в. билан музокарага ҳабашлар саййиди Ҳилс ибн Алқамани жўнатди. Қурайш унга ва унинг қавмига Муҳаммад с.а.в.ни тўсишда суянар эди ва уларни Муҳаммад с.а.в.га қарши қўзғатишни қасд қилган эди. Қурайшнинг фикрича агар Ҳилс музокарадан муваффақиятсиз қайтса, мусулмонларга адовати кучайиб, Маккани қаттиқ ҳимоя қилар эди. Бироқ Расулуллоҳ с.а.в. унинг келаётганини билган пайтларида мусулмонлар урушга эмас, ҳажга келишганига кўзга кўринадиган далил бўлиши учун қурбонликка олиб келинган чорваларни унинг олдига ҳайдаб қўйишга буюрдилар. Шундай қилиб, Ҳилс Маккадан чиқиб келди. Мусулмонларнинг қароргоҳига яқинлашганда кенг водийда туяларни кўрди, мусулмонларнинг кўриниши ва қурбонликка олиб келган чорвалари уларнинг урушга эмас, умрага келганларини намойиш этиб турганини, мусулмонлар қароргоҳида ибодат муҳити зоҳир бўлиб турганини кўргач, бу манзарадан қаттиқ таъсирланди ва бу одамлар урушни эмас, ибодатни ирода қилиб келганига ишонч ҳосил қилди. Расулуллоҳ с.а.в. билан учрашмасдан Маккага қайтди. Ҳилс Қурайшга кўрганларини маълум қилди ва улардан мусулмонларга ҳаж қилишга рухсат беришини сўради. Қурайшнинг ишидан қаттиқ ғазабланди ва агар Муҳаммадга Каъбани зиёрат қилишига йўл беришмаса, ҳабашларни олиб Маккадан кетиб қолиш билан қўрқитди. Лекин Қурайш катталари Ҳилснинг кўнглини олиб, бу иш устида фикр қилиб олишлари учун муҳлат беришини сўрашди ва шу билан Ҳилс уларга индамади. Кейин улар Урва ибн Масъуд Сақафийни элчи қилиб жўнатишди. У ҳам Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига борди ва Маккадан қайтиб кетишлари борасида музокара олиб борди. Музокарада барча усулларни ишга солди. Бироқ, унинг музокараси ҳам муваффақиятсиз тугади. Урва Расулуллоҳ с.а.в.нинг кўз қарашларига қаноат ҳосил қилиб қайтди ва Қурайшга: «Эй Қурайш жамоаси, мен Кисрони, Қайсарни ва Нажошийни ўз мулкларида кўрганман, лекин Оллоҳга қасамки, мен Муҳаммадни асҳоблари эъзозлаганидек ўз қавмидан эъзоз кўрган бирор подшоҳни кўрмадим. Мен шундай бир қавмни кўрдимки, улар Муҳаммадни душман қўлига ҳеч қандай ҳолатда топшириб қўймайди. Бас, бир ўйлаб кўринглар», деди. Бу нарса Қурайшнинг хусуматини яна ҳам кучайтириб юборди. Улар узоқ маслаҳатлашиб, бирор фикрга келиша олмади. Расулуллоҳ с.а.в. Қурайш билан музокарага элчи юбориш ҳақида фикр қилдилар. Балки Қурайш элчилари Қурайшдан қўрқишаётгандир. Шояд ўз элчилари уларни ишонтира олар. Шунга кўра Қурайшга Хирош ибн Умайя Хузоийни юбордилар. Лекин қурайшликлар унинг туясини сўйишди ва ўзини ҳам ўлдирмоқчи

 

63-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203